X
Olmazor tumani, Sag'bon ko'chasi, 166 O'zbekistan, Toshkent,
+998 90 957 71 71 info@rahmatbio.com
Arpa

Arpa

Арпа – қадимдан экиладиган донли экин бўлиб, салкам ўн минг йиллик тарих давомида доривор восита, асосий егулик, ўлчов бирлиги ва ҳатто пул бирлиги сифатида фойдаланиш мақсадида экиб келинган…  Хусусан, Марказий Осиё ҳудудида жуда қадимдан экиб келинганлиги маълум. 1954 йилда ўтказилган археологик қазишлар натижаларига қараганда Туркманистон ҳудудида топилган арпа дони Неолит даврида, яъни миллоддан 500 йил аввал экилганлиги исботланган. Ҳозирги вақтда арпа дунёнинг жуда кўпчилик мамлакатларида Европа, Осиё, Америка, Австралия қитъаларида экилади. Бутун дунё бўйича унинг экин майдони 67 млн. гектарни ташкил қилади. Ўзбекистонда арпа лалми ва суғориладиган ерларда экилиб, лалми ерлардан 10-15 ц/га дон, суғориладиган ерларда эса 30-40 ц/га ҳосил беради. Аммо тан олиш керакки, ҳозирги пайтда арпа асосан чорва молларига озуқа, ем сифатида берилади. Нега? Бу қимматли маҳсулот нима учун эътиборимиздан четда қолмоқда? Арпа уни ҳозир савдога камдан-кам чиқарилади. Ҳолбуки, 500 йил муқаддам Европада арпа унидан ёпилган нон асосий егулик бўлиб, буғдой нони ҳам бу даражада машҳур бўлмаган.

Бу икки доннинг озуқавий хоссаларига оид жадвални қиёслаш учун кўздан кечирайлик:
100 грамм буғдой ва арпа унларида % ҳисобида кунлик витамин меъёри

Буғдой ва арпа унларининг макро ва микроэлементларининг кунлик меъёри (%)

АРПА УНИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ:

  1. Тана вазнини камайтиради.
  2. Астма, яъни зиқнафас касаллиги олдини олади.
  3. Ошқозон-ичак йўли фаолиятини рағбатлантиради ва тозалайди.
  4. Ўт пуфаги касалликларини даволайди ва олдини олади.
  5. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва юрак-қон томир тизимини рағбатлантиради.
  6. Қондаги қанд миқдорини назорат қилади ва қанд касаллиги олдини олади.
  7. Инсон рангини тиниқлаштириб, терисини таранглаштиради.
  8. Хавфли ўсмалар пайдо бўлишидан ҳимоялайди.
  9. Бўғимлар касалликларини даволашда асосий воситалардан бири ҳисобланади.

Арпа уни 284 кКал қувватга эга

Қадимги Русда оналарнинг сути камлик қилганда ёки эмизикли болаларнинг қорни оғриганда болаларга қайнатилган арпа суви беришган. Натижада болалар шифокорига эҳтиёж ҳам, дисбактериоз ҳам бўлмаган. Қадимда бизга нисбатан ақлли бўлишган!
Арпа уни – қон ҳосил қилишда фаол иштирок этади, суякларни мустаҳкамлайди, юрак-қон томир касалликлари олдини олади, иммунитетни кучайтиради, шунингдек тери, соч, тирноқларга жило бахш этади. Қолаверса, стресс ва депрессиялардан, уйқусизликдан ҳамда мавҳум толиқишлардан ҳоли тўлақонли ҳаёт кечиришни таъминлайди. Арпадан тайёрланган минерал комплекс мана шундай фазилатларга эга. Агар аллергияга чалинган бўлсангиз ёки ошқозон-ичак касалликларидан азият чексангиз, бу хасталиклардан халос бўлишингизда арпа беминнат ёрдам беради.

Арпа унидан ёпилган нон – ошқозон ва ичакларни мустаҳкамлайди. Арпадан тайёрланган егуликлар ва таомларни мунтазам тановвул қиладиган болалар камдан-кам шамоллайди, касалликларни осонлик билан енгиб, тез соғаяди.
Readerʼs Digest журнали яқинда эълон қилинган мақоласида арпани инсон учун зарур бешта маҳсулот қаторида тилга олар экан, нима учундир уларни хуш кўрмаслигимиздан афсусланган.
Махсус суғориш тизими ва тупроқ таркибини талаб қиладиган, нисбатан инжиқ экин ҳисобланувчи буғдойдан фарқли равишда, арпа ҳатто қурғоқчиликда, яъни лалми ерларда ҳам ўса олади.

Қадимда арпа унидан қора “камбағаллар” нони ёпилган, чунки бу тоифадаги одамлар буғдой нархи тилла баробарида қиммат бўлгани учун оқ ундан тайёрланган нон истеъмол қила олмаган, бинобарин арпа экиб, дон етиштирган.

АРПА – ЗАМОНАВИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА

Вашингтондаги Профилактика тиббиёти институти тадқиқотчиси Говард Лутц арпанинг фойдали ҳусусиятларидан чинакамига ҳайратга тушган ҳамда уни “ўн йилликнинг сира ақл бовар қилмас маҳсулоти дея таърифлаб, чидамлиликни ошириши, қувват бахш этиши, тафаккурни равшанлаштириши ва одамга салбий таъсир қиладиган ҳолатларга мойилликни камайтиришига алоҳида урғу берган”.
Биогенетик Йошихиде Хагивара кўпдан-кўп салбий оқибатлар келтириб чиқарадиган замонавий дори-дармонлардан кўнгли қолгандан кейин арпанинг 150 тури устида ўн беш йил тадқиқотлар олиб борган. Япониянинг Фан ва техника бошқармаси қошидаги озиқ-овқатлар таҳлилий марказида хизмат қиладиган бу олим арпа таркибида кўп миқдорда органик натрий борлиги, кальцийнинг қонда эришига ёрдам бериши ва бўғимларда йиғилишининг олдини олишини аниқлаган.

Арпа ўз таркибига биологик фаол компонентлар – одамга тўлақонли ҳаёт кечириш ва соғлигини сақлаб туриш учун жуда зарур бўлган витаминлар, макро- ва микроэлементлар, озуқавий толаларни тўлароқ жамлаб олган.

Биринчидан, арпа донининг 65 фоизи углеводлардан иборат. Айнан шу боис эрталабки арпа бўтқаси бизга бутун кун давомида қувват беради.

Иккинчидан, арпа таркибида 10 фоиздан кўпроқ оқсил мавжуд бўлиб, у ўзининг озуқавий қиймати бўйича буғдой оқсилидан устун туради. Ўсимлик оқсили ҳайвон оқсилига қараганда организмимиз томонидан деярли 100 фоизга ўзлаштирилади.

Учинчидан, арпа дони 5-6 фоизга бизнинг ошқозон-ичак тизимимиз учун жуда зарур бўлган ҳужайрадан иборат. Ҳужайра овқат ҳазм бўлишини меъёрлаштиради ва организмдан парчаланишнинг барча зарарли маҳсулотларини чиқариб ташлайди.

Тўртинчидан, арпа бизни организмда модда алмашинуви меъёрда кечиши, шунингдек миямиз меъёрда ишлаши учун зарур бўлган минераллар тўплами билан таьминлайди. Бундан ташқари арпа – таркибидаги табиий кўринишда кальций, калий, рух, марганец ва темир миқдори бўйича чемпион ҳисобланади. Шу боис одамлар учун арпа ҳар қандай дори-дармонлардан зарурроқ ва фойдалироқдир.

Бешинчидан, арпа – бу витаминларнинг деярли тўлиқ тўпламидир. Арпа дони таркибида А витамини, Б гуруҳининг деярли барча витаминлари, Д, Е, ПП витаминлари мавжуд. Ҳайрон бўлманг, арпа – бу витаминлар ва минералларнинг энг тўла табиий мажмуасидир.