X
Olmazor tumani, Sag'bon ko'chasi, 166 O'zbekistan, Toshkent,
+998 90 957 71 71 info@rahmatbio.com

Чёрный тмин

Категория: Метка: Product ID: 3718

Описание

Дунёда ўлимнинг давоси йўқ. Лекин седана ундан бошқа барча дардларга даво бўла олади. Табобатда седананинг ўрни бошқача. Седана инсон танасидаги иммунитет тизимини қувватлантиради ва бир қанча касалликларнинг  тузалишига сабаб бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Седанада ўлимдан бошқа ҳамма касалликларга шифо бордир”, – дея айтган сўзлари билан унинг нақадар шифобахшлигини баён қилганлар. Имом Аҳмад ривоят қилган.

Ибн Сино эса: “Седана – вужуд энергиясини тузатади, касалликлар сабабли йўқ бўлиб кетган бактерияларни тиклайди”, – дея қайд этган. Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилади. Унинг таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Унда 38 % гидрокарбонат, 35 % турли ёғлар, 21 % альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 % эса юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.  Инсон танаси ёғни ишлаб чиқара олмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик ёғ эҳтиёжини қондира олади

Седананинг фойдалари:

Қора седана ёғи сочларнинг ўсишини яхшилайди ва эрта оқ тушишининг олдини олади;

Она сутини кўпайтиришда ёрдам беради;

Микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга;

Қондаги шакар миқдорини туширади;

Томир касалликларига тўсқинлик қилади;

Овқат ҳазм қилинишига ёрдам беради;

Вужудни заҳарлардан тозалайди;

Яраларнинг тузалишига ва ҳужайраларнинг янгиланишига ёрдам беради;

Аллергик касалликларга фойдали;

Иммунитет тизимини кучайтиради. ОИТС  ва рак касаллигида ҳам фойда беради;

Гормонал тизим ва руҳ ҳолини соғломлаштиради;

Болаларда асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.

Қўллаш услублари:

Иммунитетни кўтариш  мақсадида эрталаб ва кечқурун оч қоринга овқат ейишдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиғида  янги янчилган седана   6 ой мобайнида истеъмол қилиш керак;

Қон босими билан оғриган беморлар наҳорда ва кечқурун оч қоринга овқатдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиғи седана ва қовурилмаган кунжут билан биргаликда янчилиб ейишади. Муолажа 6 ой давом этиши керак;

Седана чойи:  Бир стакан қайноқ сувга 1 чой қошиғи янги янчилган седана солинади, сўнг усти ёпилиб , 10 дақиқа тиндирилади. Сўнгра сузиб олиниб ичилади. Бир кунда 2-3 стакан ичиш мумкин. Мунтазам равишда ичиб юриш керак бўлади.

Астма ва йўталда:

Кўкрак қафаси седана ёғи зайтун ёғи аралашмаси билан уқаланади. ¼ миқдорини тил остида ушланади.

ч кетиши:

1 чой қошиқ седана ёғини бир пиёла қатиқ билан аралаштирилади. Бу аралашма 3 кун мобайнида кунига 2 марта истеъмол қиланади.

Бош оғриғи:

1 ош қошиқ янчилган қора седана;

1 ош қошиқ янчилган анис;

1 ош қошиқ янчилган қалампирмунчоқ (гвоздика);

Овқатдан аввал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Қоришмани ютиш учун енгил бўлгунга қадар оғизда ушланади. Сув билан истеъмол қилманг!

Ревматизм:

Бироз миқдорда зайтун билан аралаштирилган седана ёғи қиздирилади ва оғриқ бор жой бу аралашма билан уқаланади. Шунингдек, уйқуга ётишдан аввал асал қўшилган седанали чой ичилади.

Тери касалликларида:

1.5 чой қошиқ седана ёғи 1 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани юзга суриб, 1 соат терида қолдирилади. Сўнгра совун билан ювиб ташланади.

Бош айланиши:

Седанали чой ичиш тавсия этилади. Шунингдек, юз таги ва бўйин орқасига сурилади.

Қулоқ оғриганда:

Қулоқ оғриқларида ва инфекцион касалликларда қора седана ёғи қулоққа томизилади.

Рак касалликларида:

Седана ёғи шикаст етган жойга сурилади. Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана ёғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) ичиш керак. Бу ичимлик 3 ой давомида ичилади.

Хотирани яхшилаш учун:

Ялпиз қайнатиб олиниб,  сўнгра уни асал ва 7 томчи седана ёғи билан аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтингиз ичасиз. Шунингдек, чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.